Гвардиола ишонган қуролидан айрилди
“Манчестер Сити” тўпурари Серхио Агуэро бу йил майдонга тушолмайдиган бўлди. Ёзда тиззасидаги жароҳатини операция қилдирган аргентиналик ҳужумчи қисқа муддат ўйнаганидан кейин яна сафдан чиқди.
Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам Серхионинг жароҳати жиддий эканини тан олди.
- Тиззасидаги жароҳати туфайли бир неча ой футболдан ташқари қолган футболчида яна қайта шикастланиш хавфи юқори бўлади. Серхиода ҳам шундай бўлди. Биз унинг икки уч ҳафтада сафга қайтишига умид қиляпмиз. Лекин бу жараён икки ойгача чўзилиши мумкин, - деди Гвардиола.
Айрим маълумотларга қараганда, Агуэро бу йил майдонга қайта олмаслиги мумкин экан.
Фикрлар