Гвардиола: Ихеначо кетишни истаяпти
Ads

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ҳужумчиси Келечи Ихеначонинг кейинги тақдири борасидаги саволларга жавоб берди.

– Ўйлашимча, Келечи “Лестер”га ўтишга чоғланиб турибди. Кўринишидан ҳаммаси шу томонга қараб кетаяпти, аммо олдиндан ниманидир тахмин қилиш қийин.

Айни пайтда яхши таркибга эгамиз ва бир неча кучли даражадаги ёш футболчиларимиз мавжуд. Биз Англия ва Европанинг энг кучли жамоаларини мағлуб этишни истаймиз. Бунинг учун эса бизга кўп ўйинчилар керак, – дейди Гвардиола Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Қайд этиш лозим, нигериялик 20 ёшли футболчи 25 миллион фунтга баҳолнмоқда, аммо баъзи қийинчиликлар туфайли, унинг “тулкилар” сафига ўтиши сўроқ остида турибди.