Гвардиола катта ишга қўл уради

Хосеп Гвардиола қишки трансферлар даврида “Милан”нинг қанот ҳимоячиси Тео Эрнандесни ўз жамоасига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Миланликлар 23 ёшли футболчини қишки трансферлар вақтида сотиб юборишга қарор қилган ва унинг нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Манчестер Сити”нинг чап қанот ҳимоясида муаммо бор ва “шаҳарликлар” Тео Эрнандес орқали бу бўшлиқни ёпишга тайёр.

“Сити” сафидаги ягона чап қанот ҳимоячиси Бенжамин Менди жиноятда айбланиб, қамоқда ўтирибди. Унинг суди 24 январга белгиланган. Шу боис, манчестерликлар қишки трансфер бозори очилиши билан Эрнандесни сотиб олишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mirzaboev Bahodir
18/09/2021 16:50
Gvardiola siti pitilarni yig'ishtirib Ispaniya terma jamoasini boshqarishi zarur bo'lib qoldi.