Гвардиола катта трансферга қўл урмоқда

“Манчестер Сити” Европанинг энг кучли жамоасига айланганини Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби “Реал” дарвозасига жавобсиз тўртта гол уриб исботлади.

Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола таркибни янада кучайтирмоқчи. Испаниялик мутахассис майдон марказидаги устунликни ушлаб туриш учун “Бавария” ярим ҳимоячиси Йозуа Киммихни олиб келмоқчи.

The Sun нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” бу трансферни амалга оширишда “Бавария”да ижара асосида ўйнаётган Жоау Канселунинг ёрдамига таянмоқчию

Киммихга “Реал” ва “Барселона” каби грандлардан ҳам таклиф бўляпти. Йозуанинг ўзи Мюнхендан кетмоқчи эмас. Лекин “Манчестер Сити” даражасидаги қудратли клубнинг ишга аралашуви германиялик ўйинчининг фикрини ўзгартириши мумкин.

Comments

You must be logged in to commet!