Гвардиола: Конте – тактикалар устаси

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигаси 29-тури доирасида “Челси”га қарши баҳс олдидан “аристократлар” устози Антонио Контенинг ишларига юқори баҳо берди.

“Одамлар Конте АПЛ учун нималар қилмаганини тушунишмаётган кўринади. У 5 ҳимоячи билан ҳужумкор ўйнаш йўлини топди. Бу умуман ўзгача тизим.

Конте – тактикалар устаси саналади. У Италия терма жамоасида ҳам, Туринда ҳам жуда ажойиб ишлади. У инглиз футболида қолади деб ўйлайман”, – деб испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтириб ўтди Sky Sports.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!