Гвардиола: "Ливерпуль" яхши ўйнаса, сизни йўқ қилиши мумкин"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Лига кубоги нимчорак финал босқичи доирасидаги "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Жаҳон чемпионати туфайли юзага келган клублар учун танаффусни ҳисобга олсак, ҳар икки жамоа ҳам ўта шиддатли ўйин намойиш этди. "Ливерпуль" шундай рақиб-ки, улар яхши ўйнаса, сизни йўқ қилиши мумкин.
Бу ажойиб ўйин бўлди. Футболчиларимни мақташим лозим. Айниқса, иккита ассист муаллифига айланган де Брюйне худди ичида олов ёнаётгандек ҳаракат қилди. Кевин - ҳақиқий афсона! Мен доим унинг ичида шу оловни топишга уринаман",-деди испаниялик мутахассис.
Энди манчестерликлар чорак финал босқичида "Саутгемптон"га қарши майдонга тушади.
Фикрлар