Гвардиола Мадриднинг энг қиммат футболчисини кутяпти
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз шогирдлари орасида “Атлетико”нинг ҳужумкор футболчиси Жоау Феликсни кўрмоқчи.
Аслида “шаҳарликлар” раҳбарияти Жоау Феликс “Бенфика”да ўйнаб юрган кезлари уни олиб келишни режалаштирган эди. Бироқ, португалияликлар ёш футболчини “Атлетико”га 126 миллион евро эвазига трансфер қилиб юборди.
Шунга қарамай, “Манчестер Сити” скаутлари Феликснинг Мадриддаги фаолиятини тинимсиз кузатиб турибди. “Шаҳарликлар” раҳбарияти Хлсеп Гвардиола Жоау Феликсни Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппе даражасига олиб чиқиб, янги даврнинг энг кучли футболчисига айлантиришига ишонч билдирмоқда.
Жоау Феликснинг мадридликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача тузилганини инобатга олиб, “шаҳарликлар” бу трансфер учун катта харажат қилишларига тўғри келади.
Фикрлар