Гвардиола мағлубият айбдори кимлигини айтган Холандга қарши чиқди
Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” чемпионатнинг 17-турида “Астон Вилла” меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бу манчестерликларнинг сўнгги 12 та учрашувда 9-мағлубияти бўлди.
Учрашувдан кейин Эрлинг Холанд мағлубият учун айбни ўз бўйнига олди ва буни етарли даражада яхши ўйнай олмаётгани билан изоҳлади.
Хосеп Гвардиола унинг фикрига қўшилмади.
- Холанднинг фикрига қўшилмайман. Агар у таркибда бўлмаганида бундан ҳам ёмон ўйнаган бўлардик.
Лекин менга футболчиларнинг масъулиятни ўз зиммасига олиб, фикр юритаётган ёқяпти. Бундай тушунчалар бизни ғалабага етаклайди.
Холанднинг қарашларига қўшилмаслигимнинг яна бир жиҳати шундаки, биз у гол уриши учун унга кўпроқ тўп етказиб беришимиз керак.
Энди бор эътиборимизни қайта тикланиб олиб, кейинги учрашувларда ғалаба қозонишга қаратамиз, - деди Хосеп Гвардиола.
Фикрлар