
Гвардиола "Манчестер Сити"дан "Реал" юлдузини сотиб олишни сўрамоқда
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоани кучайтириш ҳақида ўйламоқда. Estadio Deportivo нашрининг CaughtOffside’га таяниб хабар беришича, Гвардиола "Реал" форварди Родригога қизиқишда давом этмоқда.
Гвардиоланинг фикрича, Родриго универсаллиги ва бошқа жиҳатлари билан ўз ўйин тизимига жуда мос тушади. "Реал" клуби камида 80 миллион евролик таклиф бўлса, бразилиялик футболчи бўйича музокара бошлашга тайёр бўлади. "Манчестер Сити" учун бундай нарх муаммо эмас.
Родриго агар мавсумнинг биринчи қисмида Мадридда кам ўйин амалиётига эга бўлса, январь ойидаёқ жамоасини ўзгартириш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Дарвоқе, қишда бразилиялик 25 ёшга тўлади.
Фикрлар