Гвардиола “Манчестер Сити”га эски шогирдини олиб келмоқчи
Ads

“Арсенал” клубининг асосий кучи ҳисобланган Алексис Санчес мавсум якунлангач “тўпчилар” сафидан кетиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатмоқда.

28 ёшли чилилик футболчини сотиб олишга асосий номзод сифатида “Манчестер Сити” клуби айтилмоқда. Санчеснинг трансферини ҳаммадан ҳам кўпроқ жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола истамоқда. Боиси, Гвардиола ўз вақтида Санчес билан “Барселона”да бирга фаолият олиб борган ва унинг қандай маҳоратга эга эканлигини яхши билади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Санчес “Арсенал” билан амалдаги шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Унинг “кононирлар” билан тузган шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади.