Гвардиола “Манчестер Сити”га зўр футболчини олиб келяпти

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола таркибни янада кучайтириш бўйича бошқотиряпти.

FootballTransfers нашрининг таъкидлашича, испаниялик мутахассис “Бавария” ярим ҳимоячиси Йозуа Киммихни нишонга олган.

Гвардиола тажрибали ўйинчини анчадан бери кузатиб келмоқда ва Киммих “Сити” қўллаётган ўйин услубига тўла мос тушади, деб ҳисоблаяпти.

Йозуа Киммих эса, “Бавария”дан кетиш истаги йўқлигини таъкидлаб келаётгани трансферни амалга оширишга имкон бермаётган эди. Энди вазият ўзгарди. 28 ёшли футболчининг бош мураббий Томас Тухель билан муносабати бизилган.

Бу ҳолат Хосеп Гвардиолага орзусини амалга ошириш имконини беради. Transfermarkt портали экспертлари Киммихни 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!