Гвардиола “Манчестер Сити”нинг алиштириб бўлмас ўйинчиси кимлигини айтди. Бу Холанд эмас!
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг асосий ўйинчиси кимлигини айтди. Испаниялик мутахассиснинг фикрича, “шаҳарликлар”нинг алиштириб бўлмас ўйинчиси Бернарду Силва экан.
- Мен Силванинг жамоа учун муҳим ўйинчи экани ҳақида узоқ гапиришим мумкин. Клубда уни ҳамма қадрлайди.
Биз уни жамоада сақлаб қолганимиз ҳақиқий омадимиз бўлди. У биз учун алиштириб бўлмас ўйинчи. Унинг ўзи ҳам бу ерда бахтиёр, - деди Хосеп Гвардиола.
29 ёшли португалиялик ҳужумкор футболчи жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида еттита ўйин ўтказиб, битта гол ва иккита ассист қайд этди.
Фикрлар