
Гвардиола “Манчестер Сити”нинг “нозик” нуқтасини айтди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жорий мавсумда жамоа ўйинчилари дуч келаётган муаммолар ҳақида тўхталди.
- Рақиблар биздан жисмонан кучли. Лигадаги барча жамоалар, хусусан, “Брайтон” ва “Борнмут” ҳам жисмоний кўрсаткичлар бўйича биздан устун.
Жамоамизда лигадаги энг кучли ва тезкор ўйинчилар бор эди, лекин улар турли сабабларга кўра, биз билан бирга эмас. Энди биз тўп билаш ишлаш бўйича аввалги даражамизга чиқишимиз керак, - деди Хосеп Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” кетма-кет тўрт маротаба Англия чемпионатида ғолиб чиқиб, бу борада Премьер-лига рекордини ўрнатди. Бироқ жорий мавсумдаги инқироз туфайли Хосеп Гвардиола шогирдлари бу гал чемпионлик учун курашни жуда эрта тугатди.
Фикрлар