Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ўйин услубини ўзгартирмоқчи эмас

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола журналистларнинг кетма-кет муваффақиятсизликлардан сўнг “шаҳарликлар”нинг ўйин услуби ўзгарадими ёки йўқ деган саволга жавоб қайтарди.

“Нега услубимни ўзгартиришим керак? Мен бу усулдан бир неча йиллар давомида фойдаланиб келяпман ва 2та мағлубият ниманидир ўзгартиришга сабаб деб айта олмайман”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” бундан аввал АПЛнинг 2та турида "Кристал Пэлас" (2:3) ва "Лестер"га (1:2) имкониятни бой бериб қўйди. Бугун эса Гвардиола жамоаси “Саутгемптон”га қарши ўйнайди. Учрашув 19:15да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!