Гвардиола “Манчестер Юнайтед” ўйинчисини олиб қўймоқчи

“Манчестер Юнайтед”да яна бир иқтидорли футболчи етишиб чиқмоқда. 18 ёшли ярим ҳимоячи Кобби Майну ўзини кўрсата бошлади.

Кобби асосий таркибда учта учрашувда ўйнади ва дарров мутахассислар эътиборини ўзига торта бошлади.

Майнуга “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳам қизиқмоқда. Бироқ журналист Шон Уэлшнинг ёзишича, “Юнайтед” мутасаддилари ашаддий рақиб режасидан хавотирга тушаётгани йўқ.

Маълумотларга қараганда, “шаҳарликлар” анчадан бери Коббини ўзига чорлаб келади, лекин истеъдодли футболчи ўзини тарбиялаган клубга содиқ қолишини таъкидлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!