Гвардиола: Майкл Жордан олти маротаба NBA чемпионлигини қўлга киритди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар лигасини ютишни жуда ҳам хоҳлаётгани ҳақида гапирди. 

"Мен Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни жуда истайман. Эртага бунинг учун илк қадамни қўйишга ҳаракат қиламиз. 

Шу савол 6-7 йилдан бери бериб келинади ва ҳар мавсум биздан чемпионликни кутишади. Доим муваффақият қозонишга ҳаракат қиламиз, аммо бу ғалаба дегани эмас". Майкл Жордан олти маротаба NBA чемпионлигини қўлга киритди. У неча мавсум ўйнаган? 15", - деди "шаҳарликлар" устози. 

Қайд этиш лозим, Гвардиола шогирдлари эртага ЕЧЛ чорак финали доирасида "Бавария"га қарши майдонга чиқади. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!