Гвардиола: "Олд Траффорд"га ғалаба учун борамиз

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Кубоги 1/8 финал доирасида "Шеффилд Уэнсдей" билан ўйиндан сўнг, АПЛ 29-турида бўлиб ўтиши режалаштирилган "Манчестер Юнайтед" билан ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"У ерга ғалаба қозонган ҳолда бориш, мағлуб бўлиб боргандан яхшироқ. "Юнайтед"нинг "Дерби Каунти" билан ўйинини таҳлил қилиб чиқамиз. "Олд Траффорд"га эса фақат ғалаба учун борамиз", - дейди Гвардиола.

Таъкидлаб ўтиб жоиз, бугун Англия Кубоги 1/8 финал босқичи доирасида "Манчестер Юнайтед" "Дерби Каунти" билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!