Гвардиола “Олтин тўп” соҳиби ўрнига икки футболчи топиб қўйди

  • 1 декабрь, 2024, 22:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Сити” оғир жароҳат туфайли мавсумнинг қолган қисмини ҳам ўтказиб юборадиган Родри ўрнига бошқа ўйинчи олишга қарор қилди.

Яқинда бош мураббий Хосеп Гвардиола жамоасининг ғалабасиз сериясини ўйинчи етишмаётгани билан изоҳлаган эди.

Энди “шаҳарликлар” майдон марказини кучайтириш учун “Реал Сосьедад”нинг 25 ёшли ярим ҳимоячиси Мартин Субамендини нишонга олди. Захира варианти сифатида “Аталан”да ўйинчиси Эдерсон Силва танланган.

The Telegraph нашрининг маълум қилишича, ҳар икки номзодни Хосеп Гвардиоланинг шахсан  ўзи танлаган.

“Манчестер Сити” бу трансферни январь ойида амалга оширишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!