Гвардиола ўзи тан берган футболчи номини айтди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзи билан бир даврда футбол ўйнаган энг зўр чарм тўп устаси ким эканини айтди.
- Талантли футболчилар ҳар ерда бор. Хусусан, Италияда ҳам. Мен ўйнаган даврдаги энг катта иқтидор соҳиби, шубҳасиз, Роберто Баджо эди.
Истеъдодингизни уйда ёки ижтимоий тармоқлар орқали ривожлантира олмайсиз. Қобилият ҳатто хато қилиб бўлса ҳам, тинимсиз шуғулланиш орқали шаклланади. Футбол ўйнашни ёқтирамизми, ундай бўлса, майдонга тушиб ўйнанг, - деди Хосеп Гвардиола.
Хосеп Гвардиола футболчилик фаолияти давомида “Барселона”, “Брешия”, “Рома”, “Ал-Аҳли”, “Дорадос де Синалоа” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Испания терма жамоасида 47 та ўйинда бешта гол урган.
Фикрлар