
Гвардиола ПСЖ ўйинчисини текинга олиб кетади
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Пари Сен-Жермен”нинг иқтидорли ўйинчиси Махамаду Сангарени ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
RMC Sport нашрининг ёзишича, “шаҳарликлар” келажаги порлоқ дея баҳоланаётган 18 ёшли ҳужумчига беш йиллик шартнома таклиф қилмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, бир неча кундан кейин Сангаренинг парижликлар билан ҳамкорлик битими ниҳоясига етади. Манчестерликлар бундан унумли фойдаланиб, уни эркин агент сифатида бепул таркибга киритишни уриняпти.
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Сангарени умуман асосий таркибга жалб қилмади ва унга ўзини кўрсатиш учун имкон бермади. Шу туфайли ёш ўйинчини клуб билан келажагини боғламади ва омадини Англия томонларда синаб кўради.
Фикрлар