Гвардиола қишки трансферлар ҳақида гапирди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” қарийб бир йил аввал қишки трансферлар ойнаси даврида фаоллик кўрсатиб, жамоага Абдуқодир Ҳусанов, Витор Рейс, Нико Гонсалес, Жума Ба ва Умар Мармушни олиб келган эди.

Tecno

Бу трансфер эгаларидан Жума Ба ва Витор Рейс асосий таркибга кира олмади ва тажриба ошириши учун Франция ҳамда Испания чемпионатларидаги жамоаларга ижарага жўнатилди.

Бош мураббий Хосеп Гвардиола яқинлашиб келаётган навбатдаги қишки трансферлар ойнасидаги вазият бўйича саволларга жавоб берди.

- Ҳар нарса бўлиши мумкин. Ўтган мавсум бошида қишки трансфер ойнаси олдидан жамоада шунча кўп жароҳатланганлар бўлади, деб тасаввур ҳам қилолмаган эдим. Кейин январда биз тўрт ёки беш нафар янги ўйинчини имзоладик, - деди  Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!