Гвардиола қийналган даврларини эслади

“Манчестер Сити” бош мураббийи профессионал фаолияти давомида ўзи дуч келган энг қийин синов қайси бўлганини гапириб берди.

- Ўйлашимча, мураббийлик фаолиятимдаги энг қийин синов “Бавария”ни қабул қилиб олганим бўлган.  Юпп Хайнкес амалга оширган улкан ишлардан кейин Германияда ўзимни кўрсатиш осон бўлмаган эди, - деди Хосен Гвардиола.

Юпп Хайкенс 2012-2013 йилги мавсумларда “Бавария”ни Бундеслига, Германия кубоги ва Европа Чемпионлар лигаси ғолибига айлантирган.

Хосеп Гвардиола бу треблни ўтган йили “Манчестер Сити” жамоаси билан такрорлади. “Шаҳарликлар” испаниялик мураббий қўл остида Англия чемпионлиги, мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!