Гвардиола: Рико исталган позицияда ўйнай олади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Рико Льюиснинг кўп қирралилиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Рико Льюис ҳар қандай позицияда ўйнай олади. У жуда ақлли! 20 нафар ўйинчидан сўранг: сизнинг позициянгиз қандай? Улар жавоб беради: мен ҳимоячи, ярим ҳимоячи, вингер... Рико футбол ўйнайди! Агар сиз уни маълум бир позицияга қўйсангиз, у нима қилиши кераклигини аниқ билиб олади”, - деди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Рико Льюис 2022/2023 йилги мавсумда "Борнмут" билан ўйинда дебют қилган. Ўшанда ярим ҳимоячи захирадан майдонга тушган ва ўйин "Манчестер Сити"нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. Льюиснинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.
Фикрлар