Гвардиола Санени қачон сафга қайтишини айтди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа вингери Лерой Саненинг қачон сафга қайтиши борасида гапириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли германиялик футболчи “Ливерпул”га қарши бўлиб ўтган Англия Суперкубоги баҳсида тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. Шифокорларнинг айтишича у тез орада операция қилинади.

“Жудаям афсусдаман. Унинг қачон сафга қайтишини аниқ билмайман. У камида 6-7 ой майдонга тушолмаса керак деб ўйлайман”, - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” клуби Санени сотиб олишни режалаштираётган эди. Бироқ, кутилмаган жароҳатдан сўнг мюнхенликлар бу фикридан қайтишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!