Гвардиола шогирди қайга боради?

“Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Николас Отаменди трансфер мавсуми якунлангунича клубни тарк этиши лозим.

Тажрибали ҳимоячи олдида учта йўл турибди. Отамендига “Интер” ва “Порту”дан чорлов бор. Ҳар икки клуб манчестерликлар билан музокара ўтказмоқда.

Бироқ, Хосеп Гвардиола шогирдига учинчи вариантни ҳам  таклиф қилмоқда. Унга кўра, Николас Испания чемпионатига кўчиб ўтиши керак. Чунки “Манчестер Сити” раҳбарияти 50 миллион еврога баҳоланаётган “Севилья” ҳимоячиси Жюль Кунде трансферида 32 ёшли аргентиналик футболчидан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!