Гвардиола шогирдини ортга қайтармоқчи
2020 йилдан бери "Бавария" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Лерой Сане АПЛга қайтиши мумкин. "Манчестер Сити" унинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Журналист Кристиан Фалкнинг хабар беришича, "шаҳарликлар" Сане ва "Бавария" раҳбарияти ўртасидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда. Германиялик вингер 2025 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини ҳали узайтиргани йўқ.
"Манчестер Сити" собиқ футболчисининг жорий мавсумдаги ўйинларидан ҳайратда ва 2024 йилнинг ёзида унинг трансфери учун курашмоқчи.
Жорий мавсумда Сане Бундеслиганинг 11 та учрашувида қатнашиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар