Гвардиола шогирдларига ишонмай қўйди

  • 30 январь, 08:53
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқичи доирасидаги охирги учрашувда “Брюгге” футболчилари 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақадаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.

Шунга қарамай, “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гваридиола шогирдлари Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга қодир эмаслигини тан олди.

- Жорий мавсумда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш жамоам учун уддалаб бўлмас вафиза ҳисобланади. Биз ушбу мусобақада бош совринни қўлга киритган йилни эсга олиб, ўшанда мен фақат ғалаба ҳақида бош қотирганимни эслайман. Ҳозир эса, реал ҳолатга қараб баҳо бериш лозим.

Рақобатчиларимиз бизга қараганда, катта тажрибага эга. “Реал” ҳам муайян қийинчиликларни бошдан ўтказди, лекин сўнгги пайтда ўзининг юқори даражасига кўтарилиб олди ва яхши кўрсаткичлар қайд этяпти.

“Бавария” эса Венсан Компани қўл остида мавсумни зўр ўтказяпти.

Агар биз эртагаёқ майдонга тушадиган бўлсак, қийналиб қоламиз. Бироқ икки ҳафтадан кейин вазият ижобий томонга ўзгаришига умид қиламиз. Кўп нарса кейинги рақибимиз қайси жамоа бўлишига боғлиқ. Ҳар қандай рақибга қарши пухта тайёргарлик кўриб, оптимал спорт формасини сақлаб туришга ҳаракат қиламиз, - деди Хосеп Гвардиола.

Чемпионлар лигасининг кейинги босқичига 31 январь куни қуръа ташланади. “Манчестер Сити” умумий босқчини 22-ўринда якунлагани боис, “Реал” ёки “Бавария”га тўқнаш келиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!