Гвардиола шу футболчини олмаса бўлмайди
“Манчестер Сити” премьер-лигада катта устунлик билан пешқадамлик қилаётганига қарамай, ёзда таркибни сезиларли даражада кучайтиради. Манчестерликларнинг ёзги трансферлар вақтидаги асосий нишони қайси футболчи экани ҳам ошкор бўлди.
Хосеп Гвардиола “Астон Вилла” етакчиси Жек Грилишни ўз шогирдлари орасида кўрмоқчи. Маълум бўлишича, “шаҳарликлар” Жек Грилишнинг “Астон Вилла” билан 2025 йилнинг ёзигача имзоланган янги шартномасида бадал суммаси қанча эканини билиб қолган ва футболчини олишга қарор қилган.
Грилиш “Астон Вилла” тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2012 йилдан бери клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган йилдан бошлаб, ярим ҳимоячи Англия терма жамоасига ҳам мунтазам чақирилмоқда.
25 ёшли футболчи жорий мавсумда премьер-лигада 22 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини олти марта ишғол қилди ва ўн маротаба жамоадошларига голли пас узатди.
Фикрлар