Гвардиола: Шу тўпурарни олмасак бўлмайди!
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар вақтида Ҳарри Кейнни қўлга киритиш учун ҳарчанд уринмасин “Тоттенхэм” хўжайини Дэниел Левини тўпурарни қўйиб юборишга кўндира олмади.
Шунга қарамай, испаниялик мутахассис тажрибали ҳужумчини олиш фикридан қайтгани йўқ. Унинг режаси бўйича 28 ёшли ҳужумчи жамоанинг нозик нуқтаси бўлган марказий ҳужумчи муаммосини бартараф қилиши лозим. Чунки, Кейн ҳужум чизиғининг ҳар бир нуқтасида самарали ўйнай олади.
Жорий мавсумда Ҳарри Кейн 22 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига тўққизта гол ва иккита голли пас ёздириб қўйди.
Унинг шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади ва трансфери 100 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар