Гвардиола “Сити” футболчиси трансферини блоклади
“Манчестер Сити”нинг бразилиялик вингери Савио асосий таркибга киришда қийинчиликларга дуч келаётган ва ички рақобатда ютқазаётган бўлишига қарамай, ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этмайди.
Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола Премьер-лига клублари томонидан қизиқиш ортиб бораётганига қарамай, Савионинг кетишини блоклади.
Бир нечта жамоа, жумладан “Тоттенхэм” ҳам бу бразилиялик футболчини кузатмоқда. У жорий мавсумда кўп ўйин амалиётига эга бўлмаган.
Шунга қарамай, Гвардиола 22 ёшли вингерни қўйиб юборишни режалаштирмаяпти, чунки у келаси мавсумда жамоага фойда келтиради, деб ҳисобламоқда.
Жорий мавсумда Савио барча мусобақаларни ҳисобга олганда 30 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урган ва 3 та голли узатма амалга оширган.

Фикрлар