Гвардиола “Сити”ни кучайтирадиган ноёб ўйинчи топди

“Милан” ярим ҳимоячиси Тижани Рейндерс фаолиятини Англия Премьер-лигаси чемпиони “Манчестер Сити”да давом эттириш имконига эга.

TodoFichajes нашрининг ёзишича, 26 ёшли нидерландиялик футболчи “шаҳарликлар” бош  мураббийи Хосеп Гвардиолани қизиқтириб қўйган. Испаниялик мутахассис унинг иқтидорини юқори баҳоламоқда ва ўз жамоасида кўрмоқчи.

Марказий ярим ҳимоячи позициясида ўйнайдиган футболчи Нидерландиянинг “Зволле” ва “Твенте” клубларида тарбияланган.                 Юртида “АЗ Алкмаар” ва “Валвейк” жамоаларида тўп тепган.

“Милан” Тижанини 2023 йили ёзда 19 миллион еврога трансфер қилган эди. Ҳозир унинг трансфер суммаси 30 миллион еврога кўтарилди. Миланликлар билан яна тўрт йиллик шартномаси бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!