Гвардиола танлаган футболчи оғир жароҳатга йўлиқди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг энг нозик нуқтаси – ўнг қанот ҳимоясига “Ньюкасл”да ўйнаётган Валентино Ливраментони олишни мўлжаллаб юрган эди.

Tecno

Бироқ бу футболчи оғир жароҳатга йўлиққани маълум қилинди.

Журналист Кит Даунининг хабар беришича, Ливраменто тиббий кўрикдан ўтган ва текширув натижасида “Ньюкасл” учун энг ёмон хавотирли вазиятлар тасдиқланди.

Манбага кўра, ҳимоячи сон орқа мушаклари жароҳати сабабли камида саккиз ҳафта майдонга чиқа олмайди.

Жорий мавсумда 23 ёшли Ливраменто барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 19 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатмани амалга оширган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!