Гвардиола: "Таркибни кучайтиришимиз керак"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб қишки трансферлар ойнасида футболчилар харид қилиши ҳақида гапирди.
"Мен ҳозир буни билмайман. Бу осон эмас. Балки кимнидир олиб келармиз, балки ҳеч кимни сотиб олмасмиз. Клуб тўғри қарорлар қилиши керак. Ҳозир кўп футболчиларимиз жароҳат олган бир пайтда кучайишимиз керак, лекин бу мумкин бўладими, билмайман", — деди Гвардиола жума кунги матбуот анжуманида журналистларга.
"Шаҳарликлар"нинг кейинги учрашуви АПЛ доирасида "Вест Хэм"га қарши 4-январда бўлиб ўтади.
Фикрлар