Гвардиола: "У мен бошқарган энг яхшилардан бири"

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани мақтаб ўтди.

Tecno

"Бернардо мен бошқарган энг яхши футболчилардан бири. У жуда юқори даражадаги футболчи. У ҳамма жойда мен кўрсатма бергандек ўйнайди. Тўғри у голлар уришда ва ассистлар амалга оширишда етакчилар орасида бўлмайди, аммо у ўйинга тезлик ва сифат қўша олади. Катта ўйинларда ғалаба учун энг кўп меҳнат қилади ва майдонда борини бериб ҳаракат қилади. У шубҳасиз мен мураббийлик қилган энг зўр футболчилардан бири эди", - деди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, Бернарду Силва "шаҳарликлар" сафида 2017 йилдан буён тўп тепиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!