Гвардиола Витор Реис ижарага берилиши ҳақида: "Жамоада ўйинчилар кўп бўлишини ёқтирмайман"

CHERY AUTO

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳимоячи Витор Рейснинг ижарага кетиши ҳақида фикр билдирди.

Tecno

8 август куни 19 ёшли бразилиялик футболчи яқин мавсумни Испаниянинг "Жирона" клубида ўтказиши маълум бўлди.

"Сиз менинг фикримни биласиз. Жамоада ўйинчилар кўп бўлишини ёқтирмайман. Бу - Витор Рейснинг "Жирона"га кетишининг сабабларидан бири. Мен Виторни жуда яхши кўраман, у келажаги бор футболчи, аммо унинг ҳар дам олиш кунини уйда ўтказишини истамайман", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирди City Xtra.

"Манчестер Сити" Рейсни январь ойида 37 миллион еврога сотиб олганди. Ўшандан бери бразилиялик футболчи атиги тўртта учрашувда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!