Гвардиола Холанд кўп гол ураётгани сирини очди

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқич тўртинчи турида “Этихад” стадионида Дортмунднинг “Боруссия” жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Tecno

Учрашувда тўп киритган Эрлинг Холанд учта турли жамоаларда ўйнаб, қитъанинг энг нуфузли мусобақасида қатосига бештадан ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган ягона футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

Хосеп Гвардиода ўз футболчисининг рекордига қуйидагича муносабат билдирди.

- Ҳар бир матбуот анжуманига киришимдан олдин Эрлинг рекорд ўрнатяпти. Холанд учун хурсандман, у бунга муносиб.

Эоланднинг атрофи қанчалик кучли бўлса, унга самарали ҳаракатларни амалга ошириш шунча қулай бўлади. Топ-кдубларда жамоадошлар ҳар футболчининг имкониятини ошириб боради, - деди Хосеп Гвардиола.

Норвегиялик тўпурар “Манчестер Сити”да 2022 йилнинг ёзидан бери ўйнаб келмоқда. “Шаҳарликлар” билан 2034 йилнинг ярмигача давом этадиган шартномага эга футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 18 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 21 та гол ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!