
Гвардиола: "Холанд январда сафга қайтиши мумкин"
"Манчестер Сити"нинг "Эвертон"га қарши ўйини олдидан Пеп Гвардиола журналистларнинг Эрлинг Холанд борасидаги саволларига жавоб берди:
"У ўзини яхши ҳис қилмоқда, лекин ҳали машғулотларга киришмаган. Уимд қиламанки, Холанд январда сафга қайтади", - деди испаниялик мутахассис.
Эрлинг 10-декабрь куни жароҳат олиб, жамоасига клублар ўртасидаги ЖЧда ёрдам бера олмади. Шунингдек, АПЛда тўпурарлар пойгасида ҳам деярли футболчилар унга етиб олмоқда.
Гвардиола гапларидан келиб чиқиб, ҳужумчини 13-январь куни бўлиб ўтадиган "Ньюкасл"га қарши баҳсда майдонга қайтишини кўришимиз мумкин.
Фикрлар