Гвардиола Холандни олишда Сульшердан фойдаланади

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар вақтида “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандни олишига ишонмоқда. Бунда уларга “Манчестер Юнайтед”нинг мақсади қўл келиши айтилмоқда.

Гап шундаки, Сульшер ҳамон дортмундликлардан Жейдон Санчони олиш фикридан қайтгани йўқ. Агар бу трансфер амалга ошса, инглиз футболчининг трансфер ҳуқуқининг 15 фоизини ўзида сақлаб қолган “Манчестер Сити” яхшигина улуш олади.

Айни пайтда Санчонинг трансфери 120 миллион фунтга баҳоланмоқда. Демак, “Сити” бу трансфердан 15 миллион фунтдан кўпроқ улуш олади. “Шаҳарликлар” раҳбарияти “осмондан тушадиган” бу маблағни Гвардиола ўз шогирдлари орасида кўришни истаётган Эрлинг Холанд трансферига йўналтиради.

Маълумки, ёзда Эрлинг Холанднинг шартномасида уни 75 миллион еврога харид қилиш мумкинлиги кўрсатилган махсус банд кучга киради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!