Гвардиола яна бир ёрдамчисидан айрилиш арафасида турибди

Голландиялик машҳур футболчи Жованни ван Бронкхорстга Хитой клубидан таклиф келиб тушди. Бу ҳақда Algemeen Dagblad нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 44 ёшли мутахассис тез орада "Гуанчжоу Фули" клуби бош мураббийи лавозимига тайинланиши мумкин.

Ван Бронкхорст 2015-2019 йилларда "Фейеноорд" клубини бошқарган. 2019 йилнинг сентябридан буён эса "Манчестер Сити" клуби мураббийлар штабида фаолият олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!