Гвардиолани қўрқитган футболчи ким?

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб учрашувида Дортмундда “Боруссия” қарши ўтказилган учрашувда рақибнинг 17 ёшли ярим ҳимоячиси Жуд Беллингэмнинг ўйинидан ҳайратга тушганини яширмади.

Жуд Беллингэм манчестерликлар дарвозасини ишғол қилиб, “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли мусобақасининг плей-офф босқичида гол урган энг ёш футболчига айланди.

- Беллингэм 17 ёшми? Балки у ҳаммани алдаётгандир, - деб ҳазиллашди Хосеп Гвардиола.- - Жуд ёшига нисбатан жуда зўр ўйнаяпти. Фантастик ўйинчи экан. Мени ҳайратга солгани, у марказий ҳимоячилардан тўпдан келмаганида, пас оширишни талаб қилиб, уларга бақира бошлагани бўлди. 17 ёшли футболчи учун бу жуда катта нарса. “Боруссия” мураббийи Жуд машғулотларда ҳам ўзини шундай тутишини айтди.

Мазкур учрашувда Гвардиола шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўлланма олди.

Беллингэм Чемпионлар лигасидан ташқари Бундеслигада ҳам яхши ўйнамоқда. У 24 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар