Гвардиоланинг жамоалари кетма-кет 12 мавсумдан буён 100 тадан кам гол урмаяпти

Хабарингиз бор, "Манчестер Сити" ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида "Боруссия" Мюнхенгладбахни 2:0 ҳисобида енгди.

Шу куни урилган биринчи гол Хосеп Гвардиола жамоасининг жорий мавсумдаги юбилей 100-голи бўлди. OptaJoe нашри тарқатган хабарга кўра, Гвардиола бошқарган жамоалар кетма-кет 12 мавсумдан буён 100 тадан кам гол урмаяпти. Ўтказилган 686 та ўйинда рақиб дарвозаси 1718 марта ишғол этилган.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола "Манчестер Сити"дан аввал "Бавария" ва "Барселона" клубларини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!