Гётце "Боруссия" Дортмунддан кетди!

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Марио Гётце “Боруссия” Дортмунддан кетди. Бу ҳақда Sportbild нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 28 ёшли футболчи 27 июнь куни “Хоффенхайм”га қарши бўлиб ўтадиган Бундеслиганинг мавсумдаги сўнгги беллашувида иштирок этмайди.

Маълумот учун, Гётце “Боруссия” сафида дастлаб 2008-2013 йилларда ўйнаган. Шундан сўнг “Бавария”да 3 йил тўп суриб, 2016 йил яна жамоага қайтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 31 июнь куни расман ўз ниҳоясига етади. Унга “Атлетико” Мадрид клуби 2 млн евро маош таклиф қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!