Гётце фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
Ads

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце "Арсенал"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” 26 ёшли немис футболчисининг дортмундликлар билан шартномани узайтириш масаласида келишувга эриша олишмаётганидан фойдаланиб қолишмоқчи. Қайд этиш лозимки, томонлар ўртасидаги келишув 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, 2014 йилги жаҳон чемпиони жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 18 млн еврога баҳоланмоқда.