Гётце: Клопп билан ишлаш варианти ҳақида доим ўйлаб юраман

 

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце “Ливерпуль” устози Юрген Клопп билан ишлаш нияти бор эканини билдирди.

“Ўз вақтида “Бавария”ни тарк этишга қарор қилганман, Клопп эса мени “Ливерпуль”га чақирмоқчи бўлган.  У билан ишлаш менга қизи эди, аммо “Боруссия” сафига қўшилишни афзал топдим. Ортга қайтганим эса менга кўп имкониятлар берди

Клоп билан ишлаш истаги менда ҳамиша сақланиб қолган. У жаҳон даражасидаги мураббий саналади. Шу сабабли ҳам у билан ишлаш варианти ҳақида доим ўйлаб юраман”, – деди германиялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!