Гётце пойтахтда қолиши мумкин

“Боруссия” Дортмунднинг собиқ ярим ҳимоячиси Марио Гётце Бундеслигада қолиши мумкин.

Sport Bild нашрининг хабар беришича, 28 ёшли германиялик футболчининг хизматларига “Герта” жиддий қизиқиб қолган. Берлинликлар устози Бруно Лаббадиа ушбу масала юзасидан шахсан Марионинг ўзи билан боғланган. Клуб раҳбарияти айни дамда Гётце билан шартнома имзолаш масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Марио Гётце ўтган мавсум Бундеслигада 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйди. У ҳозир эркин агент ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)