Гётце тез орада машғулотларга киришади
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце яқин вақт ичида жамоа машғулотларига қўшилади. У даволанишни деярли тугатди.
– Моддалар алмашинувидаги муаммолар сабаб сўнгги вақтларда футбол ўйнай олмаётган эдим. Аммо даволаниш муваффақиятли ўтиб, яна сафга қайтдим, – деб ёзади Гётце Инстаграм саҳифасида. – Эртага соғайишнинг учинчи босқичини бошлайман. Бу тезда тиббий текширув ўтказилиб, машғулотларни бошлашимни англатади.

Изоҳлар (0)