Гётце учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

“Боруссия” Дортмунддан кетиши маълум бўлган ярим ҳимоячи Марио Гётцени Италияга чорлашмоқда.

Football Italia тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли жаҳон чемпиони учун асосий харидорлар – “Милан” ва “Лацио” ҳисобланади. Унга “Рома”, “Ницца”, АПЛ, Туркия ва Хитой клубларидан таклифлар бор.

Марио йилига 5 млн евро маош олишни режалаштирмоқда. Шу боис унинг бу борадаги талабини қондира оладиган жамоа уни қўлга киритиши мумкин.

Гётце жорий мавсум Бундеслигада 14 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 3 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!