Гюлер "Реал" раҳбариятидан бошқа клубга ижарага бериб юборишни сўрагани ростми?
Туркиялик ёш иқтидор соҳиби Арда Гюлер жароҳати сабаб "Реал"да кам ўйин амалиётига эга бўлди. Турли манбаларнинг маълум қилишича, футболчи бу бўйича раҳбариятга ўзининг бошқа клубга ижарага қўйиб юборилиши борасида мурожаат қилган.
Аммо Испаниянинг таниқли "Marca" нашри бу хабарларни рад этди. Гюлернинг Мадриддаги келажаги ҳозирча номаълум, мавсум охирида бу бўйича томонлар алоҳида суҳбат ўтказишади.
Эслатиб ўтамиз, Арда жорий мавсум "Реал" сафида 7 ўйин ўтказиб, 98 дақиқалик ўйин амалиёти мобайнида битта гол уришга муваффақ бўлган.
Фикрлар