Гюндоган: Биз ЕЧЛни қўлга кирита оламиз

"Мен ЕЧЛда "Манчестер Сити" билан ғолиб чиқишни ва Германия термасида зафар қучишни истайман. Ўтган мавсум жамоамиз Европа миқёсдаги катта турнирларда ҳам муваффақият қозониш имкониятига эга эканлигини намойиш этди.

Вазият ўзгармади, биз ҳамон ЕЧЛда ғалабага эришиш орзусидамиз. Мени фикримча, "шаҳарликлар"нинг ўйинлари томошабоп кўринмоқда ва халқаро майдонда зафар қучиш учун катта потенциалга эгамиз", - деди германиялик футболчи.

Маълумот учун, ўтган мавсум "Манчестер Сити" ЕЧЛдаги юришини чорак финалда якунлаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!