Гюндоган келажаги борасида қарор қилди
"Манчестер Сити"да тўп сураётган германиялик ярим ҳимоячи Илкай Гюндоганнинг келажаги ҳақида хабарлар пайдо бўлди. "The Times"нинг малум қилишича, ярим ҳимоячи "Барселона"га ўтишдан воз кечиб, "шаҳарликлар" лагерида қолишга қарор қилган.
Манбанинг таъкидлашича, Илкай Манчестер клуби билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Янги меҳнат шартномасининг муддати бир неча мавсум учун ҳисобланади. Томонлар ўртасидаги амалдаги келишув келаси йилнинг ёзида якунига етади.
Гюндоган жорий мавсумда АПЛда 30 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар